Илм олинглар!
Биродарлар! Мен яна бир бор таъкидлаб ўтаманки, сизларнинг ва фарзандларингизнинг ҳақиқий мусулмон бўлиш ёки бўлмаслигингиз билимга боғлиқдир. Шунинг учун, бу эсдан чиқариб юбориладиган бекорчи нарса эмас. Сизлар турмуш шароитингизни яхшилаш учун, ўз ерингизни ҳайдаб шудгор қилиб, ўз ҳосилингизни муҳофаза қилишни, чорва молларингизга ем-хашак тайёрлашни эсдан чиқармайсиз. Чунки, сиз буни эсдан чиқарсангиз, у ҳолда, очликдан ўлишингиз мумкин. Нега энди, сизларни мусулмон бўлиш ёки бўлмаслигингизни сизларга кафолатловчи билимларни ўрганишка эътибор бермаяпсизлар? Ахир бу эътиборсизлик, сизларга жуда ҳам қадрли бўлган иймон неъматингизни йўқотишингизга хавф солмайдими?