СЎНГРА ИЗЛАБ
ТОПОЛМАЙСАН
ИЗИМНИ...
Болам,эшит сенга айтар сўзимни
Бу дунёдан юмар бўлсам кўзимни
Ажал поймонаси олса ўзимни
Излай-излай тополмассан изимни...!
Онам кетди деб, кўзингди ёшлама
Қаддинг букиб юрагингни ғашлама
Қўйлар сўйиб қозонга ош дамлама
Тирикликда хурмат қилгин ўзимни
Сўнгра излаб тополмассан изимни...!
Қандоқ қилай бирор ишни қилмасман
Отанг солган иморатга сиғмасман
Кеча-кундуз дуо қилиб йиг,ласам
Миннат килма, болам берган тузингни
Сўнгра излаб тополмассан изимни...!
Баҳор келса боғда бодом гуллайди
Ишон болам, онанг қайтиб келмайди
Х,аётликда қадрим х,еч ким билмайди
Ёшлатмагин бехудага кўзимни
Сўнгра излаб тополмассан изимни...!
Иложим йўқ,