Ўлмай туриб ажалин тилаб, Қабрига зор бўлмасин Аёл.
Қорни эмас қадрига йиглаб, Меҳрга зор бўлмасин Аёл.
Зийнатларга тўлиб қучоғи, Хасратларда сўниб қучоғи,
Ерга интиқ ўчиб ўчоғи, Меҳрга зор бўлмасин Аёл.
Бўлмасада тунар макони, Қийналсада муштипар жони,
ШУКРидадур бир бурда нони, Меғҳрга зор бўлмасин Аёл.
Бедор тунлар аламин ютиб, Ёр йўлини интизор кутиб,
Тўшагида қора қон ютиб, Меҳрга хор бўлмасин Аёл.
Хувилласа хайхотдай юрак, Унга бироз эътибор керак,
Армони йўқ севгидан бўлак, Меҳрга зор бўлмасин Аёл.
Асал-қандинг у учун оғу, Кўринади қасринг қоронғу,
Бойлигинга тупуради у, Меҳрга зор бўлмасин Аёл.
Давлат асли Аёлнинг боши, Роҳат асли Аёлнинг боши,
Тўкилмасин кўзидан ёши, Меҳрга зор