ОҒИЗНИ ШОШИБ ОЧИШ
Савол:
--
Ифторлик пайтида чанқоғим кучли бўлгани боис шошиброқ очаяпман. Шунга кўра рўза шартларини бузмаяпманми?
--
ЖАВОБ:
Қуёш ботгани аниқ бўлгандан кейин оғиз очиб, таом истеъмол қилишга киришилиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидир.
عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ.
(رواه البخاري ومسلم).
Саҳл ибн Саъддан ривоят.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Одамлар модомики, оғизларини тез очар эканлар, яхшилик ичида давом этадилар».
(Бухорий ва Муслим ривоятлари).
وقال المهلب :
الحكمة في ذلك أن لا يزاد في النهار من الليل
Аёл саҳар туриб бомдодни ўқиди. Эри ҳам бошқа хонадан жойнамозини кўтарганча чиқар экан, бир-икки аксирди.
- Шамоллаб қолмадилармикан?- хавотирланди аёл.
Кеча туфлисини артаётганида унинг уриниб қолганига кўзи тушган эди. Минг марта тикилган жой яна сўкилган, таги синиб ичи жиққа сувга тўлган эди. Энди нима қилса экан? Туфли олишса болаларнинг мактаби учун йўл кирасига етмайди.
Аёл уйда қўлга илинадиган, сотишга арзийдиган бирор нима топа олмади. Бор бўлсаям, эски бозорда арзимаган нархга сўраб дилингни сиёҳ қилади. Ўйлади, секин кийимларини кўздан кечирди.
Сотишга арзийдигани ҳам қолмабди. Бирининг тиззаси тешилган, бирининг ранги ўчган. Ким ҳам оларди, дейсиз?
Эр эса бир бурд
ТАҲОРАТ ВА НАМОЗДАГИ ВАСВАСАНИ КЕТКАЗИШ ЙУЛИ...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ибодат пайтида гўё ел чиққандек бўлиши ёки бавл (сийдик) томчилагандек туюлиши васваса, дейилади ва у шайтоннинг мўминларга етказадиган азиятидир. Шу билан шайтон мўминга дунё ва охират саодати бўлган намозни оғир ва машаққатли иш қилиб кўрсатади. Агар намозда ёки таҳоратда ел чиққанини аниқ билмасангиз, овози эшитилмаса, ҳиди билинмаса, унга эътибор қилинмайди.
Васвасанинг муолажаси уч енгил ишни амалга ошириш билан бўлади:
Васвасага эътибор қилмаслик;
Шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш;
Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш.
Васвасага эътибор қилмаслик – таҳорат қилиб намозга киришиш, кейин х