Муҳаммад алайхиссалом: "Эй Абу Хурайра, дунёни ипидан игнасигача сенга кўрсатайми? Мен: "Ха, кўрсатинг, эй Росулуллоҳ!" дедим. Қўлимдан тутдиларда, Мадинанинг дараларидан бирига етаклаб бордилар. У ерда: инсоннинг бош суяклари, ичак чавоқлари, латтага айланган бўз парчалари ва чириган суяклар уюлиб ётган бир ахлат тепа бор эди. Муҳаммад алайхиссалом: " Эй Абу Хурайра, бу бош суяклар ҳам сизлар каби тирик эдилар, орзу-хаваслари ҳам сизларникига ўхшарди. Бугун эса улар терисиз бир суяк, холос. Кейинроқ булар ҳам чириб, тупроқ холига келадилар. Анави ичак човоқлар қандай топсалар топиб (харом хариш), меъдаларни тулатиб еган ичгандилар. Анов эски латта, бўз парчалари улар кийган либослар эди. Эн