Юрагида тўла нола ,
Етим қолса жажжи бола .
Бир бўлишиб етти хола ,
Она ўрнин босолмайди .
Етим кўзи бўлганда нам ,
Меҳр қўмсаб чекканда ғам .
Аммалари бўлишиб жам ,
Она ўрнин босолмайди
Етим дардин деманг енгил ,
Тўлмас экан ярим кўнгил .
Ўнта опа , ўнта сингил ,
Она ўрнин босолмайди .
Етим бола уйдан безиб ,
Ўйнай деса кўча кезиб .
Дўстлари ҳам бағрин эзиб ,
Она ўрнин босолмайди .
Ҳар нигоҳдан меҳр излар ,
Кимдир сенлар, кимдир сизлар .
Куйдиргувчи гўзал қизлар ,
Она ўрнин босолмайди .
Яратгандан бўлиб фармон ,
Агар дийдор бўлса армон .
Бу дунёда ҳеч бир инсон ,
Она ўрнин босолмайди