Дунё топиб, сарбон бўлсанг ҳам,
Очилсангу бевақт сўлсанг ҳам,
Тополмайсан Онангдек малҳам.
Баҳоси йўқ жонажонингни,
Унутмагин онажонингни...
Мансаб кўриб гердайдинг бироз,
Сафдошингни нурга қил қиёс,
Ўз ғуруринг олганда қасос.
Тополмайсан меҳрибонингни,
Унутмагин онажонингни...
Сени ўйлаб тонги отмайди,
Сен унутдинг, ул унутмайди,
Хасратларин сенга тутмайди.
Дардин тингла жонажонингни,
Унутмагин онажонингни...
Бир кун дўстлар ташлаб кетганда,
Ярим дилинг ғашлаб кетганда,
Фақат онанг боринг бўлганда.
Қадрлагин меҳрибонингни,
Унутмагин онажонингни...
Маҳлиёлар кўпайган дамлар,
Хавас қилиб боқса одамлар,
Бир-бирига қарар, қадамлар.
Тополмайсан ҳақ жаҳонингни,
Унутмагин онажонингни...
Дунё