ОТА-ОНАМ БОРЛИГИГА ШУКУР ДЕЙМАН.
Бир кун бошим эгса агар ҳиёнати,
Керак эмас сохта дўстнинг диёнати,
Шундай бўлсин Оллоҳимнинг инояти,
Ўлгунимча то шуларнинг ғамин ейман.
Ота-онам борлигига шукур дейман.
Кимга қандай ўз қараши дунёси бор,
Бу дунёни рости ёлғон рўёси бор,
Олтин олма олтинга тенг дуоси бор,
Ўлгунимча то шуларнинг ғамин ейман.
Ота-онам борлигига шукур дейман.
Ким учундир менга хавас қилиб бўлмас,
Кўз тегди деб кўз туморни илиб бўлмас,
Йигит моли қайда ётар билиб бўлмас,
Ўлгунимча то шуларнинг ғамин ейман.
Ота-онам борлигига шукур дейман.
Ўзга юртда, ўз юртингни хумори бор,
Соғинганда кўзингда ёш озори бор,
Қайтар бўлсанг шири