«Оталар » (она ҳақда минг хил мисра, энди оталарга сўз)
Офтобда сарғайсак тафтидан куйиб,
Озурда жон улар посбон оталар,
Еқилсак суянчиқ, таянчимиз ҳам,
Бошимизда доим қўрғон оталар.
Белда белбоғи билан нонимиз топган,
Меҳри қиёс чексиз уммон оталар,
Сабр тоғи елкасида емирмас қоя,
Биз учун боғларда сарсон оталар.
Онамизга далда бўлиб то абад ул,
Меҳридарё меҳрга кон дурдон оталар,
Бор дардини ичга ютиб бир умр,
Ўз ғамига ғами ила зиндон оталар.
Қиз ўстириб эгасига узатиб маҳзун,
Оқ фотиҳа бериб сўнгра нолон оталар,
Ўғил уйлаб уйин бериб борини бериб,
Фарзанд учун барчасига қалқон оталар.
Қай ҳовлида ота борки олами кавсар,
Ҳар қадами ҳикмат эрур бўстон оталар.
Охират