ӮЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА Бошқа давлатлардаги ӯзбеклар номидан.
Олисдан номингга шеър битдим бу кун,
Олисда ӯзбегинг дардини битдим.
Улардек тӯғилиб олисда мен ҳам,
Навойи бобомдек олисда ӯтгум.
Олисда болангни унутма ӯзбек,
Алишер қабрини зиёрат этгил.
Агарда ӯзбегим қӯлингдан келса,
Бобуринг қасрини ободон этгил.
Эслаб боргин фитратингни ҳам,
Ёш Навойи, Бобурингни топ.
Қучоқда болангни алқаб қолмагин,
Ӯзга юрт ичиндан фарзантларинг топ.
Бил улар йӯлингга зор бӯлмас асло,
Қаерда бӯлса ҳам миллатим дейди.
Тӯғилган ватанин сотмайди, аммо,
Бобоси кимлигин унутолмайди.
Ӯзликни англамоқ билмайди сарҳад,
Чегара ӯзликни унутдирмагай.
Қаерда бӯлмасин нолимас ӯзбек,
Оталик қилганга юзин бурмагай.
Сӯз