Қадрли ва муҳтарам устозлар!
Аввало, ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган мураббийлар том маънода фидоий касб эгаларидир.
Биз бугун катта умид билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минглаб фарзандларимиз камолида мураббийларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини яхши биламиз ва сизларнинг бу улуғ хизматингизни юксак қадрлаймиз.
Сизларнинг ана шу эзгу мақсадларга эришиш, инсон ҳар томонлама эркин яшайдиган янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган машаққатли, шу билан бирга, ғоят шарафли меҳнатингизни муносиб қадрлаш учун биз жамиятимизнинг бор имкониятларини сафарбар этишга