Дада...
Дунё гўзал бўлади хар гал,
Аниқ бир кун бахтлар келади...
«Дада» сўзи бунчалар гўзал?
Айтсам айтгим келаверади...
Кеч келамиз мисоли дайди,
Бир кўрмасак бўлмайди сизни.
Базан кийиб ечгим келмайди,
Эгнимдаги кийимингизни!...
Йўлларимга бўласиз муштоқ,
Сиз бор бекман,тикман,тўраман.
Онам каби ундан ортиқроқ,
Дада сизни яхши кўраман.
Ўтмиш хақда хаёл сураман,
Қийинчилик уқубатлар еб.
Худойимдан сўраб юраман,
Умрингизни узоқ қилсин деб.
Йигит асли қирқда пишади,
Қирқда хар бир хизматга шайман.
Онамга кўп ўхшатишади,
Йўқ мен асли сизга ўхшайман...
«Дада» сўзи бунчалар гўзал?
Эркинжон Хожимаматов
@erkinjonxojimamatov