ЛАХТА СЕНТР.
(Лахта Сентрда ишайдиган ,турли миллат вакиллари бўлган ўн икки мингдан зиёд дўстларимиз учун)
Питер деган жойни кўрдим,
На қуёш, на ойни кўрдим.
Ёмғир кўрдим,лойни кўрдим ,
Хайир бизнинг Лахта Сентр.
Қамишларга тўйдик бизлар,
Роса қорин қўйдик бизлар.
Кетмоқдаман хайир дўстлар,
Хайир бизнинг Лахта Сентр.
Кириш қатор, чиқиш қатор,
Ейиш қатор, ичиш қатор.
Дорвозамиз олди бозор,
Хайир бизнинг Лахта Сентр.
Шўхлик қилма хўпми дейди,
Шикоятинг йўқми дейди.
Қани бошда дўппи дейди,
Хайир бизнинг Лахта Сентр.
Қишларида қора совуқ,
Қувонамиз берса товуқ.
Ишлар бўлди «чабиқ-чабиқ,»
Хайир бизнинг Лахта Сентр.
Камаринг ҳеч ечилмасин,
Қўл синмасин, бел синмасин.
Ҳеч ким норози бўл