Қўл узатдим,етмади қўлим,
Мана сўнгги умид ҳам ўлди.
Топтиргунча бизларни ўлим,
Бугун сизни унутгим келди.
Қовжиради ҳижронда дилим,
Оташ бўлиб ёлғизлик елди.
Нетай бахтни соғинди кўнглим,
Бугун сизни унутгим келди .
Битди шодлик аталмиш бўлим,
Тақдир бизни иккига бўлди.
Сиз томонга элтмагач йўлим,
Бугун сизни унутгим келди .
Жуфтлик гўзал ,оила сўлим ,
Гул япроқдан узилди,сўлди.
Эй боғимни яшнатган гулим,
Бугун сизни унутгим келди .
Сизни чорлаб чарчади дилим,
Роббим гувоҳ,дардимни билди.
Кўзим очиб кўрган севгилим ,
Бугун сизни унутгим келди .