СурҚашим йигитлари
Ғайрати ичга сиғмас,
Мардлиги таъриф билмас,
Макони Ўзбекистон,
Қадимдан битган достон,
Сурқашим йигитлари.
Қизлар билан учрашиб,
Гапиролмай уялган.
Ўз қизларин қизғаниб,
Ўзи четдан уйланган.
Сурқашим йигитлари.
Қай бир ишга қўл урса,
Натижаси унумли,
Қай бир қизга гап отса,
Дарҳол бўлган севимли
Сурқашим йигитлари.
Шерқомат паҳлавонлар,
Довюрак қаҳрамонлар.
Сўзи билан иши бир,
Қизларнинг орзусидир,
Сурқашим йигитлари.
Қўполроқдир тиллари,
Аммо софдир диллари.
Дуторин чалса бахши,
Ҳаммага бўлар яхши,
Сурқашим йигитлари.
Улар кураш тушганда,
Унутар барча ғамин.
Кўпкари чопишганда
Титирайди еру замин,
Сурқашим йигитлари.
Рўзи Чори, Маҳмуджон,
Ўлмас, Рахмон