Қандай чегарани кутгандинг юрак?
Ёлғиз қолдирдингку ишқнинг боғида.
Севгининг қаноти қайдасан малак,
Парвоз этолмадим соғинч чоғида...
Алдама илтимос севмасанг керак,
Ё атай синадинг дилим гоҳида.
Не учун номаълум? кетдинг бедарак,
Сени аҳтараман юрак бағридан...
Қай тарзда келасан, неча йил керак?
Юрагим урарми дийдор онида.
Ё тиғ тортарсан билишим керак,
Армон ҳам яшасин менинг бағримда...
Юрагим эзилиб йиғламай қўйди,
Сабрим тугамаган, кутмайҳам қўйди.
Само юлдузларсиз, уммон тулқинсиз,
Сенсиз юрагим урмайҳам қўйди...