❤Тирикчилик ўлсин деб,
❤Уйнинг
ками тўлсин деб.
❤Болам олим бўлсин деб,
❤Онам олма сотади.
❤Қуёш уфққа оғса ҳам,
❤Устидан қор ёғса ҳам.
❤Оёғин зах чақса ҳам,
❤Онам олма сотади.
❤Ким ўтади бир туртиб,
❤Кимдир ўтар овутиб.
❤Совуқ жонидан ўтиб,
❤Онам олма сотади.
❤Дардин айтмас бировга,
❤Чидаб барча синовга.
❤Сарпо учун куёвга,
❤Онам олма сотади.
❤Билмас нимадир нолиш,
❤Уятмас дер халол иш.
❤Оёқда юпқа калиш,
❤Онам олма сотади.
❤Мен шеър ёзиб овора,
❤Қўлимдан келмас чора.
❤Султони йўқ бечора,
❤Онам олма сотади.
❤Йўқчиликдан йиғлайман,
❤Тунни тонгга улайман.
❤Шоир бўлмай ўлай мен,
❤Онам олма сотади.
Ота онамизни борида кадрига етай