Гоҳида берган ғам, ғаним учун ҳам,
Гоҳи оқсоқ қадам, шаъним учун ҳам,
Худди дардга қасам, танам учун ҳам,
Мен сенга шукрона айтаман Тангрим.
Кеча дўст, бугунчи ёйи юракда,
Хиёнат қолдирган жойи юракда,
Тинч қуйсам, балки тинч энди юраркан,
Мен сенга шукрона айтаман Тангрим.
Тунда пинҳон маржон кўзим ёшлари,
Дунёга дарёдай, юзим ёшлари,
Ҳеч ҳам қолмасамда ўзим ёшариб,
Мен сенга шукрона айтаман Тангрим.
Осмонда ўзингсан, ерда онам бор,
Бирда кўп, бирда кам шинам хонам бор,
Саждага қўйган бош, иймонимга ёр.
Мен сенга шукрона айтаман Тангрим.
Осуда осмонли Ватаннинг ҳаққи,
Шеърларимда гулзор, чаманнинг ҳаққи,
Икки елкамдаги ҳакамнинг ҳаққи,
Мен сенга шукрона айтаман Тангрим!