.......О Т А М ......
Бардошим тугади деб ӯйлаб бир оз,
Хасратга кӯмилиб ӯтирган чоғим.
Эшитдим олисдан таралган куй соз,
Нимадир титратди кӯнглимнинг боғин.
Юрагим талпинар куй тамон шошиб,
Оёқда мадорим қолмай йиқилдим.
Дарёдан тӯлқинлар қирғоққа тошиб,
Муздек сув оғзимга тӯлиб буғилдим.
Овозим борича сӯрадим ёрдам,
Тирик жонзот йӯқдир, эшитмас хеч ким...
Кӯринади кӯзимга рахматли Отам,
Тирилиб келдими? Балким мен ӯлдим?!
Қӯлимдан тутдида қуруқлик томон,
Чиқариб охиста сочим силади.
Жон Қизим сен яша ва бӯлгин омон,
Саодатли ҳаёт менга тилади.
Дадажон демоқчи бӯлиб талпинсам,
Бӯйсунмайди жисмим ва На овозим.
Юзимга сачраган сувдан уйғонсам,
Тушимда кӯрибман Отам дилрозин!
Дарахтнинг