Билиб қўйинг ҳаётда, Зўрдан ҳам зўр чиқади. Вой пешонам шўр деманг, Ундан ҳам шýр чиқади. Омадни сиз қувманг, Қувсангиз у кетади. Доим ҳалол бўлсангиз, Ўзи қувиб етади. Кимдир ақилли бўлар, Кимдир ундан ўтади. Кўп билганди охири, Кўп саволлар кутади. Осмондаги булутлар, Доим учиб юради. Айтинг қайси зўр инсон, Мангу ҳаёт қуради? Манманликдан фойда йўқ, Ҳар биринсон ўлади.