"ЎЗИМГА АЧИНДИМ..."
Кўп қаватли уйда тураман. Мавземизга кираверишда, “Шифокорлар шахарчаси”нинг кичик бозорчаси бор. Ўзи кичик бозор бўлса-да, бирламчи эҳтиёж маҳсулотларининг бари мавжуд. Шу бозорча кираверишида 2 аёл “Пишган жўхори” сотади. “Олтин тепа” тарафдан ҳар куни 2 қоп маккажўхори олиб келиб, тирикчилик қилишади. Офтобдан қорайган, меҳнатдан дағаллашган, оғир-оғир қопларни кўтаравериб эркаклашган мунис аёллар. Уларнинг бири, ўзимизнинг жайдари, иккинчиси голланд навили жўхори сотади. Икковининг ҳам ўзига яраша мижозлари бор. Кунига 60-70 минг топмаса ҳам, ҳарна қора қозонни қайнатишга кўмак деб қўйишади...
Фарзандларим маккажўхорини яхши кўришади, кунда бўлмаса ҳам 3-4 кунда би