Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
-Эй Аллоҳнин Расули!? Мен қачон Абу Бакрга йўлиқсам у аввал мен салом беришимни кутади! - дедилар.
Шу пайт олдиларига Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан бу ҳақида сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
- Я Расулаллоҳ! Мен эшитдимки, кимда ким биродарига йўлиққанда, аввал салом берса, ўша кишига жаннатда қаср барпо этилар экан! Мен ана шундай қаср биродарим Умарда бўлишини истадим!!! - дедилар.