«Улуғ оқшом...»
Аллоҳ имон берди, қалбларда ислом,
Инъом этди юрак, Каъба ҳикмат бил.
Минг тундан афзалдир, бу оқшом,бу тун,
Ибодат айла-ю, охир Жаннат кир.
То саҳар сажда эт, саловатлар айт,
Гуноҳлар елкадан чокланиб кетсин.
Ғуборли кўнгиллар шишадек ёниб,
Бир йиллик савоблар покланиб кетсин.
Рамазон боғ эрур, меваси ифтор,
Устуни туганмас ва битмас сабр.
Ойлар ичидаги ойдек улуғ тун,
Муборак барчага Лайлат-ул Қадр.
Кимдир олди савоб, кимдир гумроҳлик,
Имони бутларга йўқдир баҳона.
Кимки адо этди фарзи Таълони,
Унга жаннат бўлсин икки жаҳона...
Омонат жонимиз чиқса бир куни,
Торлик қилмасмикан қоронғу қабр.
Қабримиз эшигин очгай зора шу-
Минг тундан яхшироқ Лайлат-ул Қадр...
Лайлат-