Севгилимни севиб колганлар, Юрагимга армон солганлар, Эй, бахтимни тортиб олганлар, Дилбаримни бахтли килинглар. Ярашмайди йиглатманг уни, Бедор йиглаб утмасин туни, Эркалатиб юриб хар куни, Дилбаримни бахтли килинглар. Сиз туфайли армондан к,ониб, Мен кетарман бахтимдан тониб, Ортимдан зор колмасин ёниб, Дилбаримни бахтли килинглар. Мажнун булинг у булсин Лайли, Аброржонни унутсин майли, Дунёдаги бахтлилар зайли, Дилбаримни бахтли килинглар. Узгалардан килманг уни кам, Хумор кузин этманг сира нам, Мени ёдга олмасин хеч хам, Дилбаримни бахтли килинглар. Мендек севинг мени унутар, Шунда бахтни у сиздан кутар, Жон десангиз жонини тутар, Дилбаримни