بسم الله الرحمن الرحيم
Биринчи қоида: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг олиб борган кофирлар, Аллоҳ таоло Яратувчи, (ишни) Бошқарувчи, деб иқрор бўлардилар ва бу (иқрор бўлишлари) уларни Исломга дохил қилолмаганини билишингдир. Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовли:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Бас, сиз айтинг: «Ахир (Ўша Зотдан) қўрқмайсизларми?!» (Юнус: 31).
Биринчи қоида шуки, рубубият тавҳиди бирор кишини Исломга дохил қилолмайд