МУСУЛМОН ЭРКАК.
Ҳеч асло хўрламас, қўрқар Аллоҳдан,
Бошида парвона булар жон ҳалак,
Чунки ибрат олмиш росулуллоҳдан,
Эъзозлар аёлин мусулмон эркак.
Бетоб бўлса гар жўнатмас уйига,
Оғирлигин солмас қайн-бўйнига,
Беклик масъулятин олган бўйнига,
Хақдан хаё қилар мусулмон эркак.
Сар хил таом узра дўстлари ила,
Зиёфат ичра ё тўйу-тантана,
Ҳеч унга ёрисиз татимас сира,
Еганин едирар мусулмон эркак.
Захмат ичра қўйиб кетмон чоптирмас,
Номахрамлар ичра давлат топтирмас,
Ғайратсизлик қилиб гунох орттирмас,
Хамиша мард бўлар мусулмон эркак.
Жахолатга ётдир билимга харис,
Оилада зукко ,доно мударрис ,
Ўздаги билимга бўлмасдан хасис,
Билганин билдирар мусулмон эркак .