Cен қандай акасан, сарсон-саргардон юрган иниларинг билан темир-терсакчалик ишинг йўқ, ҳамон янги олган машинангга маҳлиёсан. Сен қандай укасан, нуқул яқинларинг йўлига тўғаноқ бўласан, ҳаётни майда қаричларинг билан ўлчайсан. Сен қандай опа бўлдинг, ука-сингилларинг юзини ерга қаратасан. Сен қандай сингилсанки, “Нима опкелдийз?”дан бошқа гапни билмайсан, бир пиёла чой қуйиб узатиш хаёлингга ҳам келмайди. “Сен қандай отасан?”, “Сен қандай онасан?” дейишга тил бормайди. Нима қилса ҳам, у – Ота, не бўлса ҳам, у – Она. Барчасини ичингга ютишга маҳкумсан. Сен ҳам одам бўлдингми!