Менинг эрим "юриб" кетди,
Юрак-багрим куйиб кетди,
Узим билсам гурга эди,
Бу овоза булиб кетди.
Кеч келади ишидан хам,
Айрилгандек хушидан хам,
"Юрганини " билса булар,
Кураётган тушидан хам.
Рузгор, бола менга колиб,
Утиради уйга толиб,
Телефони жирингласа,
Гаплашади бекинволиб.
Хар нодон дер: фолбинга бор,
Иссик-совук, сехр бергин.
Бирон доно айтмайдики,
"Эрингни сев, мехр бергин".
Болаларим билишмасин,
Куз ёшимни куришмасин.
Кунгли колиб, Отасни
Ёмон куриб колишмасин.
Кайнар гийбат: Ия-ия!
Эриз уйланвоганмиш-а?!
Ёнин олиб уришаман:
Ажаб кипти, сизга нима?!
Опам бошлар мени курса:
--Хотинбозмиш эринг роса,
--Нима килсин, хотин лариз,
Узлари эркакбоз булса?!
Эплабтими юриб олсин,
Май