СЕН БАРИБИР МУҚАДДАССАН, МУҚАДДАС ЭРКАК...!
Улфатларинг ароғингдан тотиб ҳам бўлди,
Кечалари айвонингда ётиб ҳам
бўлди.
Ва бу ҳақда чойхонада сотиб ҳам бўлди.
Сен барибир муқаддассан, муқаддас эркак!
Кўзларингда гувалагу ғиштлар изи
бор,
Қовоғингни кўкартирган муштлар изи бор,
Қатортолда сен қолдирган ишлар изи бор,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас эркак!
Оила деб ғоздек қаддинг букилиб кетди,
Товонинг ҳам чок-чокидан сўкилиб кетди,
Қўнғироқдай сочларинг ҳам тўкилиб кетди,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас эркак!
Қимтинасан, астагина кўтарасан
бош,
Қўлда синган қадаҳингу, кўзларингда ёш,
Бутилкангни синдирган қайси бағритош,
Сен барибир муқаддассан, муқаддас эркак!