БЕДОР_ТУЙҒУЛАР ...
29 - 30 кисмлар....
* * *
- Бўлди хавотир олма , - дугонасини ҳотиржам қилишга шошилди Комила ,- шундай гапларни топиб - топиб айтдим- ки , Анис Ўктам демаганингни ўзи менга оқ йўл тилаб қолди. Почти кўзида ёш билан,- қизнинг кайфи чоғлиги овозидан билинар эди ,- так чтоо- Марфуша, ғам- ғуссага не ҳожат ?
- Нималар дединг ? Юрагим ҳозир портлаб кетади , бир бошдан гапиргин,- Мадина телефонни шу қадар қаттиқ чангаллади-ки , қирғоқлари қўлига ботиб кетгудек бўлди.
- Мадина , тафсилотларни нима қиласан? Юрагинг бадтар эзилади. Ундан кўра энди ҳотиржам нафас олавер. Қўрқма , бундан буён Анис Ўктам Комини бошқа безовта қилмайди. Отвеча-ю !
- Комии...- Мадинанинг ялинчо