Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Бу ҳақда хабар қилган давлат раҳбари расмий сайти Япония – улкан иқтисодий, индустриал ва интеллектуал салоҳиятга эга илғор давлат эканлигини, иқтисодиёти ҳажми бўйича дунёда учинчи ўринда туришини, “Катта еттилик” давлатлари қаторига кириши ва халқаро майдонда муҳим роль ўйнашини эслатиб ўтган.
Расмий хабарга кўра, Ўзбекистон президенти дастлаб мамлакатнинг йирик саноат ва илм-фан маркази – Нагоя шаҳрида бўлади, Токио шаҳрида Япония Императори, Бош вазири, парламент раҳбарлари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувлар
Ўзбекистон олтин захираси тўғрисидаги маълумотлар тез кунларда эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкентда ўтган матбуот анжуманида Бош вазири ўринбосари ва Молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.
“Ҳукумат барча блокларда, хусусан иқтисодиёт блоки ҳақида гап кетганда, доимий равишда ҳамма маълумотларни очиқ-ойдин эълон қилиш тартибига ўтди. Ўзбекистонда қанча олтин захираси мавжудлиги, ўйлайманки, яқин ҳафталарда эълон қилинади. Чунки, у мамлакатнинг бойлиги",- деб айтган Қўчқоров.
Марказий банк 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотларни жамоатчиликка вақти -вақти билан билдира бошлаган эди.
2018 йил октябрда эълон қилинган сўнгги маълумотга қарал