Гадомизми, шоҳмизми,
Оллоҳга бир бандамиз.
Осмондами, ердами,
Жон омонат тандамиз!
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Ойга чўзманг қўлингиз,
Ойни қучмоқ бизгамас.
Ҳар бир ўғил қизгамас!
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Ғийбат қилманг не керак
Жаннат, дўзах бор ахир.
Нолийверманг ҳаётдан,
Дунё шундай тор ахир!
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Сиз бандасиз, мен банда
Омонат бир жонимиз.
Келдик демак кетиш нақд,
Ғанимат ҳар онимиз!
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Аллоҳ берса шукр денг,
Бермаса йуқ начора.
Дунё шундай яралган,
Кимда бор, ким бечора!!!
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~