Қуръони каримнинг ота-оналар ўрганиб, фарзандларига ўргатиши лозим бўлган амрлар...
Ал-Исро сураси, 36-оят: «Ўзингга аниқ бўлмаган нарсага эргашма. Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур» (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёмат кунида жавоб беради). Ал-Исро сураси, 37-оят: «Ер юзида кибр-ҳаво билан юрмагин! Чунки сен ҳаргиз Ерни тешиб, унинг тубига кетолмайсан ва бўйи-бастда тоғларга етолмайсан». Ал-Исро сураси, 38-оят «Буларнннг барчаси (юқорида айтилганлар) Парвардигорингиз наздида макруҳ бўлган гуноҳлардир». Нисо сураси, 38-оят «Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм қилишингизда