Пулинг борми севишга?
Охир замон ок,ибат,
Заринг борми беришга.
К,олмаган чин мухаббат
Пулинг борми севишга?
Хали ешсан сен укам
Гапларинг содда бирам,
Мухаббатнинг у'зи кам
Пулинг борми севишга?
Севган Лайли, Кумушда,
Улар колган у'тмишда.
Лек бугунги турмушда
Пулинг борми севишга?
Кезма бекор сахрони,
Излаб юрма самони.
Тополмайсан Зухрони
Пулинг борми севишга?
Ойдан ту'лин юзларни,
Оху мисол ку'зларни,
Шу хозирги к,изларни
Пулинг борми севишга?
Севган менман бечора
Дардимга йу'кдир чора
Замон шундай начора
Пулинг борми севишга?
Юракка дог' солмагин,
Бориб юрма ку'ришга,
Мендек куйиб к,олмагин
Пулинг борми севишга?