Ҳалол сеҳр нима?
Ваҳид Абдуссалом айтади:
“Эй синглим!
Сен эрингни ўзингга иситаман, деб ҳаром фолчиларга бординг-а… Иймондан ажрадинг-а… Аллоҳнинг расули қайтарган ҳаром жойга ҳалол пулларингни сарфладинг-а…
Бир менга қулоқ солгин-а, мен сенга ҳалол сеҳрни ўргатай:
Эринг сени, фарзандларингни боқаман деб кўчада ишлаб, ҳориб уйга келганда рўпарасида кулиб турган, эри учун гўзал кийимларини кийган хушсурат, хушмуомала аёлини кўрмайдими? Сен эса биронта маросим бўлса бировлар учун гўзал кийимларни кийиб, атир-упалар билан ўзингга оро берасан-у, шуларни сенга олиб берган эринг ишдан келганда эса доғланмаган ёғ ҳиди уфуриб турган ямоқ кийим билан уни кутиб оласан. Унга яхши келдингизми, дея кўн