.....ОНАМГА...
Соғинчимни айтай десам, сўз қолмади,
Йиғлай десам дарёси бор, кўз қолмади.
Бағр нима билмай қолдим Онажоним,
Бағрим куйиб ёнай десам, ўт қолмади !
Умр ўзин карвонида ўтиб борар,
Аммо сизсиз, дунё гўё чўкиб борар.
Кулиб турган чеҳрангизни Онажоним,
Тополмайин йўқлик мени ютиб борар !
Оҳларимни ёзаверсам қалам йиғлар,
Сизсизликка қасд қилгандек, алам йиғлар.
Ховлидаги райхонлар ҳам Онажоним,
Чаккангизга тақилмасдан титраб йиғлар !
Оппоқ рўмол тахланганча қолиб кетди,
"Болам", деган сўзларингиз қолиб кетди.
Осмон қолди, замин қолди Онажоним,
Энди дийдор, қиёматда қолиб кетди !
Борай десам вақт этагим ушлаб турар,
Бу дунёда рисқ, насиба ушлаб турар.
Икки дунё келишолмай Онажон