Агар чин юракдан севсанг кимнидур,
Чиройли куринар юзидаги доги хам.
Биричи висолдай силайсан суюиб,
Сочига ок тушиб колган чоги хам..
Аар чин юракдан севсанг кимнидур,
Кузингга илмайсан хатоларини.
Куз очиб курганим дея бир умр,
Жоним деб тортасан жафоларини.
Агар чин юракдан севсанг кимнидур
Парво хам килмайсан игвога,
Калбингни калкони булгай; мухаббат"".
Хасадгуйни солиб куйсанг худога.
Агар чин юракдан севсанг кимнидур,
Уни таккослама бировга,
Ундан чиройлироги учраши мумкин,
Берган ваьдаларингни бузма даровдан.
Агар чин юракдан севсанг кимнидур,
Бахтиерсан кунинг битган булса хам,
Бу дунеда севгинг колади мангу.
Севгилинг оламдан утган булса хам!!!..