✅ Нима учун маййит агар дунёга қайтса садақа қилишни орзу қилади?
Қуръони каримда айтилганидек:
رَبِّ لَوۡلَاۤ اَخَّرۡتَنِىۡۤ اِلٰٓى اَجَلٍ قَرِيۡبٍۙ فَاَصَّدَّقَ
"Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам" (Мунафиқун, 10-оят).
Намоз ўқир эдим, рўза тутар эдим, умра қилар эдим, демайди.
Аҳли илмлар айтадилар: маййит садақа қилишни орзу қилиши унинг нақадар савобли амал эканлиги ва вафот этганлар учун жуда манфаатли эканлигидан далолатдир.
Садақа қилинглар, зеро мўмин киши қиёмат кунида қилган садақасининг соясида бўлади.