Дуо қилдим, ёмон кунимда.
Ҳамдард бўлиб овутганларни,
Кўрдим ҳолин, барин йўлимда,
Юрагимни оғритганларни...
Гоҳо тўйиб, гоҳо оч қолдим,
Гоҳо тўлиб,гоҳида толдим,
Талашмадим Худога солдим...
Юрагимни оғритганларни.
Баракамни ўчмади чўғи,
Ғийбатимда тинмади жағи,
Четлаб ўтди ҳар отган ўқи...
Юрагимни оғритганларни.
Орзу бўлдим армонларига,
Ҳасаднинг ҳас қурбонларига,
Тўғри бўлдим-ғиромларига...
Юрагимни оғритганларни.
Кулаверди боқиб омадим,
Камаймади асло давлатим,
Дўстим дедим, бўлса ҳам ғаним...
Юрагимни оғритганларни.
Тан соғлиғи дард учса битар,
Жон оғриғи тиш тушса битар,
Сийла, Дийдор бу дунё ўтар...
Юрагимни оғритганларни..