Бир муддат ортимга ташладим назар
Рангсиз хотиралар тушди ёдимга:
"Ёш бола пайтимда йиғласам,ОНАМ,
Қўшилиб йиғларди,оҳу-додимга".
Дард келса йўлиққан,мендан-да илдам,
Жонимга малҳамим – мунис ВОЛИДАМ!
Тинч ором олмоғим ўйлаб,ухламай,
Тунларин ўтказган бедор ПАРВОНАМ.
Турфа хил гулларни ҳидлаш,ўрнига,
Менинг таглигимни ҳидлаган,ОНАМ.
Ушбу амаллардан воқиф –Аллоҳим,
Онамга... Жаннатни ҳидлат,илоҳим.
Мен-чи, мен? Не қилдим,ВОЛИДАМ учун?
Бирор бир амални эслай олмадим.
Ақалли,бииир марта кўзин қувнатиб,
Кўнглини олдимми,ҳеч билолмадим.
Менга бир ҳалимлик ҳадя эт,Роббим,
То рози қилишга етсин,одобим.
ОНАМ кўзларига қарадим,ногоҳ,
Гуноҳкор санадим фақат ўзимни.
Аллоҳим,Сендан бир катта ўтинчи