УШАНДА ХАМ СЕВОЛАСИЗМИ?
Такдир бахтим кувончим олса,
Оёкларим юришдан толса,
Факатгина суратим колса,
Ушанда хам севоласизми?
Адо булса тандаги жоним,
Ёмон булса кундан кун холим,
Колмаса гар хеч бир имконим,
Ушанда хам севоласизми?
Шодлик мендан кетганда олис,
Дунё ичра колсам гар ёлгиз,
Нийятингиз килганча холис,
Ушанда хам севоласизми?
Озорлардан кунглим бузилса,
Огриклардан юрак езилса,
Ожизлигим сизга сезилса,
Ушанда хам севоласизми?
Чукиб колсам зулмат карига,
Илинсам гар дарднинг турига,
Эътибор килмай барига,
Ушанда хам севоласизми?