🌹Йўл юрарди Донишманд тинмай,
Бир қишлоқда бир дам тўхтади.
Савол берди қишлоқнинг аҳли:
🌹АЁЛ ЗОТИ ҚАНДАЙ ЗОТ ЎЗИ...?
Ўйлаб, деди - Донишманд секин: -
🌸- АЁЛ асли қалбнинг гавҳари,
Усиз ишнинг йўқдир самари.
🌸АЁЛ шундай зотдир ожиза,
АЁЛ бизга ЕТТИ МЎЪЖИЗА.
🌸Оёғининг остида ЖАННАТ,
Қўли гулдир ажойиб САНЪАТ.
🌸Тишлари дур товланиб турар,
Кўзларида меҳр мавж урар.
🌸Пичирлайди лаблари фақат,
АЁЛ учун берилган тоқат.
🌸Сочларида қор, қиров номи,
Тилларида Бахтнинг каломи.
🌸Қулоқлари тинглар яхши сўз,
Киприклари мисли бир товус.
🌸Қошларида камоннинг акси,
Ҳеч ЗОТ йўқдир АЁЛДЕК яхши.
🌸Ўзи эмас болам есин дер,
Ширин болам ОНАМ десин дер.
🌸Кўникади шарт қўйса