Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одам боласининг барча гапи унинг зиддигадир. Унинг фойдасига эмасдир. Илло амри маъруф ва наҳйи мункар ёки Аллоҳ таолонинг зикри бундан мустасно».
Термизий ривояти
(Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан)
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: «Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз» (Оли Имрон сураси 110-оят).
Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши зарур бўлган ҳақиқатлардан бири–бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат эканлигидир. Бу ҳақиқатни ҳозир ўзини бу умматга нисбат бераётганлар яхши тушуниб олмоқлари лозим. Аждодларимиз худди шу ҳақиқатни тўлиқ тушунган чоғлар