Эрта тонгда кўзларим кўриб,
Оёқларим ерни ҳис қилиб,
Яшаб турсам юрагим уриб,
Шукр Сенга, Қодир Аллоҳим!
Яшамоқлик қадрига етиб,
Синовлардан мардона ўтиб,
Яхшиларнинг қўлидан тутиб,
Яшамоқни етказ Аллоҳим!
Дунёларга сиғмай қолишдан,
Келмаганни кутиб, толишдан,
Кўтаролмай бошни болишдан,
Яшамоқдан асра, Аллоҳим!
Танҳо Сенга етади охим,
Бу дунёда ёлғиз Паноҳим,
Икки дунё асл Гувоҳим,
Ўзингдурсан, Қодир Аллоҳим!