Бу кузларда сехрлар бисёр,
Топганларим сизлар дусту-ёр.
Бугун калбдан битдим-ку ашъор,
Сиз кузлари чакинларимсиз,
Олисдаги якинларимсиз...
Узокларда булсак хам майли,
Диллар якин мехр туфайли.
Насиб айлар яхши кун хали,
Киёматли тутунганимсиз,
Олисдаги якинларимсиз...
Дийдор ширин, дийдор омонат,
Дийдор тотли, хар дам г'анимат.
Кайда булманг, булинг саломат,
Ог'ир дамда суянганимсиз,
Олисдаги якинларимсиз...
Кодир Эгам! Узинг бер мадад,
Дуоларим айлаб ижобат.
Панохингда асра то абад,
Хар нафасда сог'инганимсиз,
ОЛИСДАГИ ЯКИНЛАРИМСИЗ..☝