Ўзбек бўлиш осон эмасдир
Инсон ҳар ким бўлмоғи
мумкин,
Ғайрат қилса, қунт қилса
басдир.
Бир рутба бор оламда лекин
–
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Кўп юрт кўрдим, кўп кездим
жаҳон,
Кўра-кўра келтирдим имон:
Араб бўлиш, рус бўлиш осон,
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Япончилик демайди япон,
Немисчилик демайди олмон,
Ўзбекчилик бор бўлсин
омон,
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Ўзбек бўлиш фидолик демак,
Роҳатидан жудолик демак,
Шаън деб, ор деб адолик
демак,
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Дини – поклик, инсоф,
мурувват,
Тариқати – мардлик,
футувват,
Дўсти – меҳнат, ёри – уқубат,
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
У ҳаммани ўйлаши керак,
Кўнгил олиш, йўқлаши керак.
Ўзбек қачон ухла