СОҒИНДИМ ОТА!
Олов бўлиб ёнмоқда ичим,
Асаб таранг ёқмайди хеч ким,
Қон йиғлайман, пичирлайман жим,
Соғиндимку бугун отамни,
Худо асра энди Онамни.
Бу хаётда нима кўрдим мен,
Соғинчлардан қалбим едим мен,
Йиғи келди тирик етим мен,
Соғиндимку бугун Отамни,
Худо асра энди Онамни!
Кўзим йиғлар, кулиб турибман,
Юрак каби уриб турибман,
Кеча тушда сизни кўрибман,
Соғиндим дод бугун отамни,
Асра Худо асра Онамни!
Отаси йўқ эмиш шум етим,
Аламимдан ерларни тептим,
Отааа сизсиз ёмон зерикдим,
Соғиндим дод бугун Отамни,
Асра Худо асра Онамни!
Отам мендан афсус йироғда,
Қабридаман жоним титроғда,
Йиғлаяпман куйиб фироғда,
Қайтариб бер жоним отамни,
Асра Худо асра Онамни!
Етимликдан эзилар одам