Олов бўлиб ёнади тана,
Қанча азоб бу бошда яна,
Керакми жон олақол мана,
Кўксимга бош қўйиб муҳаббат,
Бугун тўйиб йиғла мухаббат!
Хижронларда ёнди бу жоним,
Мухаббатим шарафим шоним,
Лолаларга айланди қоним,
Кўзларимни ўйиб муҳаббат,
Йиғла бугун тўйиб мухаббат!
Икки юрак икки ёндамиз,
Икки руху битта тандамиз,
Биз ошиқмиз ожиз бандамиз,
Ўзинг бизни суйиб мухаббат,
Йиғла бугун тўйиб мухаббат!
Орзуларим сароб этди у,
Мажнундан ҳам хароб этди у,
Юраккинам янчиб кетди у,
Йиғла ана куйиб мухаббат,
Бевафони суйиб муҳаббат!
Дунё ёлғон чарчадик толдик,
Хаммасини Худога солдик,
Бу дунёда иккимиз қолдик,
Кўксимга бош қўйиб мухаббат,
Йиғла тўйиб тўйиб муҳаббат.
Камронингни адолар қилдинг,
Ишқ йўл