Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Эй севикли болам [насиҳатлар] 1-насиҳат Эй азиз ва севикли болам, Аллоҳ умрингни узоқ қилсин, маҳбубларининг йўлига йўлласин! Билгилки, насиҳат рисолат маъдини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ёзиб олинади. Агар сенга ул маъдиндан насиҳат келган бўлса, менинг насиҳатимга не ҳожат? Агар келмаган бўлса, ўтган шунча йиллик талаби илмда нимани ҳосил қилдинг?! 2-насиҳат "Банданинг ўзига фойдасиз (мо ло яъний) нарсалар билан машғул бўлиши Аллоҳ таолонинг ундан юз ўгирганининг аломати. Кишининг умридан бир соати унинг яратилишидан бўлган ғоядан бошқасига сарф бўлиб қолган бўлса, у қаттиқ ҳасрат-надомат чекишга ҳақлидир. Кимнинг ёши қирқдан ўтган бўлса-ю унинг яхшиликлари ёмонликларига ғолиб