Юрагимга сигмайди армон, утган кунлар тушса ёдимга. Кайлардадир севгилим сарсон, ким тушунгай чеккан додимга? Гумонларга эргашар хаёл, умидига алам ортади. Гох ишониб, ишонмай бехол, дил-дилидан охлар тортади. Гулдай тоза ниятлар сулиб, бу богчани хазон этмишдир. Туйгуларнинг косаси тулиб, кузларимни ёшлаб кетмишдир. Умр елиб утаркан ахир, туман каби таркалди гумон. Качонлардир бузлаган багир, кучогида яшайди армон. Интик кузлар термулар хамон, дил тубида энди унлари. Нурга тулиб истар жонажон. Кайтиб келса уша кунлари!